1.1

2.2

3.3

4.4

5.5

 

Санаториямизга хуш келибсиз

 ООО «Хонка санаторийси»МЧЖ замонавий архитектура ютуклари асосида бунёд килинган.Амударёнинг асосий киргокларидан бири булган «Шовот» канали киргогида жойлашган бальнеологик курорт.
Санаторий асосан кардиологик, неврологик, гинекологик, харакат таянч аьзолари касалликлари билан келган беморларни согломлаштириш учун ихтисослаштирилган.
Бром, йод ва бошка организим учун фойдали булган микроэлементлардан иборат (минерал) маьданли сув шифобахш табиий омил булиб, ванналар ва гинекологик чайиш ва тампонлар куринишида кулланилади.
Даволаш булими замонавий ташхислаш ( Узи, Экг, биохимик анализатор) ва даволаш асбоб ускиналари билан жихозланган. Даволаш максадида кулланилаётган физиотерапия, лазеротерапия, даволаш жисмоний тарбия, укалаш, умуртка погонасини сувда вертикал тортиб-чузиш, игнарефлексотерапия ва пархез овкатланиш муолажалари согликингизни тиклаш учун самаралидир.

Ётокхона биноси бир уринли, икки уринли ва люкс хоналаридан иборат ва барча кулайликларга эга. Булимлар бир бири билан туташган бир мажмуа сифатида курилган булиб, дам олувчиларга кулайлик тугдиради.

Алохида лоиха буйича бунёд килинган «Кишки бог» да турли хил субтропик гуллар ва дарахтлар атрофга анвойи хидлар таратиб, дам олувчиларни узига мафтун этади ва кайфиятини кутаради.

сизлар учун сауна, суньий ховуз, тренажёр зал, бундан ташкари кутубхона, спорт ва ракс майдончаси, почта мавжуд.
Кадимий ва хамиша навкирон Хива шахрига ва Урганч шахрининг тарихга сазовор жойларига саёхатлар уюштирилади.

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Санаториямизга хуш келибсиз.
Манзил: Хоразм вилояти Хонка тумани
Кирк ёп кишлоги
Телефонлар: 8362 3994477 факс 83623994477
sihatgoh_xonka@mail.ru